Туркия фуқаролари мамлакатнинг ЕИга аъзо бўлишини хоҳламаяпти
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлининг баёнот беришича, турк фуқаролари давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, ЕИнинг мамлакатга нисбатан икки хил стандартларидан хавотирда. Уларнинг фикрича, расмий Брюссель Туркия ЕИга аъзо бўлиш музокараларидан чиқиши учун ҳукуматга «босим» ўтказмоқда, деб хабар қилган Reuters агентлиги.
«Туркия фуқаролари икки хил ёндашувни кўришаяпти. Биз, музокаралар жараёнини тўхтатиш борасида катта босим остидамиз», — деган Туркия ТИВ раҳбари.
Чавушўғли ЕИни қўшниларни танқид қилар экан, айни нарсаларни ўзида қўлламасликда айблади. Унинг таъкидлашича, Европа етакчиларидан биронтаси давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, мамлакатга ташриф буюриб, далда бермаганидан турк ҳалқининг кўнгли қолган.
Мавзуга оид
11:37 / 15.11.2024
ЕИ биринчи марта қуролни биргаликда сотиб олишни молиялаштиради
08:08 / 14.11.2024
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
11:29 / 06.11.2024
Украинага ёрдам: ЕИ АҚШ сайловлари натижаларини кутмоқда
10:08 / 06.11.2024