Жаҳон | 17:31 / 08.09.2016
15280
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон мактаб дарсликларидан "Россия Қрими" олиб ташланди

Қозоғистоннинг «Мектеп» нашриёти мактаб дарсликларидан Россия томонидан қўшиб олинган яриморол тўғрисидаги маълумотни тузатди. Аниқроғи, китоблардаги матнлардан Қримнинг Россияга тегишли экани ёзилган хатбошилари олиб ташланган, деб хабар қилмоқда "Белый парус".

Қозоғистонда ўтган йили нашр этилган тарих ва география дарсликларида Қрим «Россия Федерацияси субьекти» сифатида ёзилган эди.

Шундан сўнг юз берган дипломатик можаро туфайли, Украина элчихонаси қозоқ мактаб дарсликларига жиддий эътибор беради. 

Қозоғистон таълим ва фан вазирлигида баёнот беришларича, "10-11 синфлар учун чиқарилган география ва жаҳон тарихи дасрликларида Қрим мавзуси бўйича Қозоғистоннинг расмий нуқта-и назари акс эттирилмаган".

Вазирлик нашриётга билдирилган мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда тузатишлар киритишни талаб қилган. 

Қозоғистон 2014 йил мартида Россия томонидан қўшиб олинган Қрим масаласида нейтрал позицияни эгаллаган. 2014 йил мартида БМТ Бош Ассамблеясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, Қримда Украина таркибидан чиқиб, Россияга қўшилиш тўғрисидаги референдум қонуний кучга эмас. 

Мавзуга оид