Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Япония КХДРга нисбатан санкциялар чуқурлаштирилиши бўйича ҳамкорлик қилади
АҚШ ва Япония КХДР ўтказган янги ядро синовига жавобан бу мамлакатга нисбатан ўзларининг бир томонлама санкцияларини чуқурлаштириш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Токиода АҚШнинг КХДРга нисбатан сиёсат бўйича махсус вакили Сун Ким маълум қилган.
Шунингдек, бу давлатлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши бу мамлакатга нисбатан имкон қадар қатъий чоралар кўришига эришиш учун ҳамкорликда иш олиб боради.
«Япония ва АҚШ Шимолий Кореяга нисбатан ўзларининг санкцияларини чуқурлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда», дея маълум қилган манба.
Олдинроқ Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби ҳукумат КХДРга нисбатан санкциялар кенгайтирилиши, шунингдек, Хавфсизлик кенгаши янги санкциялар қабул қилишига эришишини билдириб ўтганди.
КХДР ҳукумати 9 сентябрь куни қуввати 10 килотонна бўлган ядровий қуролни ер ости синовидан ўтказгани ҳақида маълум қилди. Бу синов мамлакат тарихидаги энг кучли ядро қуроли синови бўлгани айтилди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
09:32 / 21.05.2026
Миндич Зеленский устидан судга шикоят қилди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
18:39 / 23.04.2026