Жаҳон | 12:44 / 13.09.2016
7083
1 дақиқада ўқилади

Исроил самолётлари Сурия артиллериясига ҳужум қилди

Исроил авиацияси 13 сентябрга ўтар кечаси Сурия ҳукумати қўшинлари таркибидаги артиллерия қисми жойлашган ҳудуддан отилган снаряд мамлакат ҳудудига, Голан тепаликларининг Исроил томонидаги қисмига келиб тушганига жавобан Сурия ҳудудига ҳужум уюштирган.

Бу кейинги 9 кун мобайнидаги тўртинчи шундай ҳолат бўлди.

Сурия артиллерияси томонидан отилган снарьяд оқибатида жабрланувчилар бўлмагани айтилган. 

Исроил ҳарбийлари расмий Дамашқни қўшни давлатга нисбатан агрессив ҳаракатларда айбламоқда.

"Биз Суриядаги тузум Суриядаги ҳаракатлар учун жавобгар деб биламиз. Биз Исроил суверенитети ва исроилликларга мавжуд таҳдидларга тоқат қилиб турмаймиз", дейилган армия вакиллари баёнотида.