Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда темир йўлга янги раҳбар тайинланди
Қозоғистоннинг "Казахстан темир жолы" миллий компанияси раҳбари этиб Канат Алписбаев тайинланди, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати. Алписбаев аввал компанияда операцион фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича вице-президент лавозимини эгаллаб келган.
Аввалроқ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев "Казахстан темир жолы"нинг раҳбари Аскар Маминни бош вазир биринчи ўринбосари этиб тайинлаганди. У бу лавозимда Бакитжан Сагинтаевнинг ўрнини эгаллади. Сагинтаев эса бош вазир этиб тайинлади. Аввалги бош вазир Карим Масимов эса Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари этиб тайинланган.
Мавзуга оид
17:58 / 16.12.2025
«Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон» темир йўлини молиялаштириш миқдори тақсимланди
18:51 / 11.11.2025
Декабрдан бошлаб «Олмаота – Тошкент» поезди ҳар куни қатнайди
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025