Жаҳон | 10:02 / 16.09.2016
5982
1 дақиқада ўқилади
Ассанж WikiLeaks информатори афв этилиши учун АҚШ суди олдида жавоб беришга тайёрлигини билдирди
WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж АҚШ президенти Барак Обама сайт информатори Челси Мэннингни афв этиши эвазига АҚШ суди олдида жавоб беришга тайёрлигини айтди. Мэннинг ҳозирда турмада сақланмоқда. Ассанж бу ҳақда WikiLeaks твиттерида маълум қилди.
"Агар Обама Мэннингни афв этса, Ассанж қонунга зидликка қарамасдан, АҚШда турмада ўтиришга рози бўлади", дейилди хабарда.
Бундан ташқари, Ассанжнинг адвокати Барри Поллакнинг CNN телеканалига маълум қилишича, агар Ассанж АҚШ ҳукумати билан келишувга келса, ҳукумат Мэннингни албатта афв этиши керак бўлади.
АҚШ адлия вазирлигида телеканалга Ассанж ёки WikiLeaks’дан бу ҳақда ҳеч қандай таклиф билдирилмагани таъкидлаб ўтилди.
Мавзуга оид
21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
00:06 / 26.09.2024
Жулиан Ассанж озод этилганидан бери илк бор омма олдида чиқиш қилади
09:14 / 26.06.2024
Wikeleaks асосчиси Ассанж АҚШ суди томонидан озод қилинди
08:52 / 25.06.2024