Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA: Марсдаги намлик хусусида янги маълумотларни тақдим этди
Марсдаги кўл ва эриган қорлардан ҳосил бўлган ирмоқлар аввал ўйланганидан анча кейин пайдо бўлган. Mars Reconnaissance Orbiter орбитал зонди юборган сўнгги суратларни ўрганган олимлар шундай хулосага келишди, деб хабар қилмоқда NASA матбуот хизмати.
Марснинг шимолий қутб минтақаларини суратга олиш жараёнида қўлга киритилган маълумотларга биноан, тахмин қилинишича, мазкур сайёрадаги суюқ сув захиралари Марснинг нам давридан 1 млрд йил кейин пайдо бўлган. Бу ўз навбатида, Марс иқлимининг ривожланиш жараёни хусусида шаклланган қарашларни тубдан ўзгартириб юборади. Яъни, айтиш мумкинки, Марс сатҳи микроблар ҳаёти учун кўпроқ муддат яроқли бўлиб қолган.
Марснинг шимолий кенгликларида бир пайтлар улкан сув захираларининг бўлганлиги, ҳозирда ҳам музлаган сув қолдиқлари бўлиши мумкинлигига умид уйғотади.
Мавзуга оид
18:44 / 22.03.2026
2026 йилда Ўзбекистондаги 50дан ортиқ канал ва суғориш тармоқлари таъмирланади
20:42 / 06.03.2026
Сув йўқотилиши юқори каналлар реконструкция қилинади ва бетонлаштирилади
18:57 / 09.02.2026
Илон Маск энди Марс эмас, Ойда шаҳар яратиш устувор эканини айтди
08:07 / 02.02.2026