Сайёрамизда бўш жойлар кўплигини исботловчи ва аксариятни ҳайратга солувчи 10 харита
Инсонлар ер юзасида шундай нотекис жойлашганки, буни хариталар мисолида кўриб, ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Бунга кўпинча кўчишга яроқсиз ландшафт сабаб бўлади.
Сайёрада миллиардлаб кишиларга жой етарли бўлса-да, бу ундаги одамларга табиий ресурслар ҳам етарли эканлигини билдирмайди. Бу хариталарнинг асосий мақсади - бизнинг дунё ҳақидаги тасаввурларимиз ҳақиқатдан қанчалик йироқлигини кўрсатиш.
Хариталарга назар ташланг ва биз билан бирга ҳайратланинг!
Мана бу харитага диққат қилинг: сариқ ранг билан белгиланган жойларда яшовчи инсонлар сони қора рангдаги минтақаларда истиқомат қиладиганлар сонига тенгдир.
Ушбу харита эса аҳоли зичлиги нисбатини сайёрамизнинг бошқа томонидан кўрсатиб беради. Бунга ишониш қийин, аммо кўк ранг билан белгиланган катта майдонларда Ер шарининг атиги 5 фоиз аҳолиси яшайди. Бошқа 5 фоиз аҳоли эса қизил рангда белгиланган кичик "ер бўлаги"да истиқомат қилади.
Италия аҳолисининг ярми мамлакатнинг атиги 8 фоиз ҳудудида яшайди. Бунинг асосий сабаби сифатида яриморолнинг марказий қисмини тоғлар эгаллагани кўрсатилади.
Австралияда вазият ундан-да ажойиб: тахминан 11 миллион киши (аҳолининг ярми) қолган минтақага нисбатан "митти ҳудуд"да истиқомат қилади.
АҚШ аҳолисининг ярми мамлакатнинг бутун ҳудуди бўйлаб тарқалган йирик шаҳарларда яшайди. Катта қизил доғ - аҳоли энг зич жойлашган Калифорния штати.
Мамлакат майдонининг тахминан 90 фоизини тоғлар эгаллаган, шу боис аҳоли тасарруфида атиги 10 фоиз жой қолган.
АҚШ ва Канада ўртасидаги тарихий чегара 49-параллель бўйича ўтган, лекин канадаликларнинг ярми бу параллелдан жануброқда - Орегонда истиқомат қилади.
Туркия рельефи шаҳар қурилиши учун ноқулай тоғлар ва ясси тоғлардан иборат. Шу боис аҳолини тақсимлаш харитаси ана шундай кўринишга эга.
Сахара чўли - сайёрадаги энг одам оёғи етмаган жойлар. У Шимолий Африка минтақасининг катта қисмини эгаллаган. Сиз харитада кўриб турган икки қизил ҳудуд - бу Марокашнинг энг йирик шаҳарлари - Работ ва Касабланка - шунингдек Мисрдаги Нил дарёси атрофидаги ҳудудлар.
Бу анимациялаштирилган тасвирда эса бир неча харита биттада жамланган. Уларда Франция аҳолиси 10, 20 ва ундан кўпроқ фоизларда қандай ҳудудни эгаллаши кўрсатилган. Франция ҳудуди аҳоли томонидан деярли тўлиқ эгалланган кам сонли мамлакатлардан биридир.
Мавзуга оид
11:38 / 25.10.2024
Вилоятлар орасида энг зич аҳоли Андижонда яшаши маълум қилинди
10:59 / 25.10.2024
Самарқанд вилояти аҳолиси 4,3 млн кишига яқинлашди
08:10 / 23.10.2024
БМТ: Уруш бошлангандан бери Украина аҳолиси 8 млнга камайди
16:19 / 09.10.2024