Керри Россия билан Сурия бўйича мувофиқлаштирувчи марказ ташкил этишни илгари сурди
АҚШ давлат котиби Жон Керри Россия томони билан Сурия инқирози бўйича мувофиқлаштирувчи марказ ташкил этишни илгари сурмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу Сурия ҳудудларидаги террорчиларга қарши ҳаво зарбалари беришда хатоларга йўл қўйишнинг олдини олади.
Керрининг қўшимча қилишича, марказ фаолияти «17 сентябрда юз берган даҳшатли хатонинг қайта такрорланишига йўл қўймайди».
«Биз хатомизни тан оламиз ва бундан афсусдамиз. Бироқ, қуролли можаролар бўлаётган ерда бундай хатолар бўлиб туради», — дея таъкидлаган Керри.
Бундан ташқари, сиёсатчи Россия Федерацияси раҳбариятига мурожаат қилиб, Сурия армиясининг мухолифат кучларига бераётган зарбасига барҳам бериши учун Башар Асадга босим ўтказишга, шу билан мамлакатнинг қамалда қолган ҳудудларига гуманитар ёрдамлар етказилишини таъминлашга чақирган.
17 сентябрь куни Сурия армиясининг 62 нафар аскари ғарб коалициясининг хато ҳужуми натижасида ҳалок бўлган эди. Ҳалқаро коалициянинг уқдиришича, улар Сурия армияси бўлинмаларини ИШИД жангарилари билан адаштириб юборган.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024