Тошкент вилоятини ривожлантириш дастури қабул қилинди
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2016 йил 9 сентябрь куни 2016-2018 йилларда Тошкент вилояти шаҳар ва туманларини комплекс ривожлантириш чоралари тўғрисидаги дастурни қабул қилди. Қарорнинг тўлиқ матни билан Lex.uz сайтида танишиш мумкин.
Унда, саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш ва мавжуд саноат қувватларини модернизация қилиш борасида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, муҳандислик- коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмалари, хом-ашё базаси, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ривожлантириш кўзда тутилган.
Жумладан, пойтахт вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2019 йилга келиб 33,4 фоизга чиқариш белгиланган.
Қарорда, Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйичирчиқ, Паркент, Юқоричирчиқ ва Чиноз туманлари саноатлаштириш даражасини янада ошириш бўйича топшириқлар берилган.
Шу билан бирга, Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйичирчиқ ва Паркент туманларини ривожлантириш учун махсус дастурлар ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
21:36 / 24.10.2024
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилди ва Миграция агентлиги ташкил этилди
18:22 / 24.10.2024
«Ўзагроинспекция» ҳукумат бўйсунувига ўтказилди
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
18:28 / 26.09.2024