Спорт | 08:54 / 25.09.2016
8522
1 дақиқада ўқилади

Конте: "Челси" — фақатгина қоғозда ажойиб жамоа

Фото: rsport.ru

"Челси" бош мураббийи Антонио Конте Англия чемпионатининг 6-туридан  ўрин олган "Арсенал"га қарши учрашувдан олган таассуротлари билан бўлишди. Учрашув Лондондаги "Эмирейтс — Эшбертон Гроув" стадионида бўлиб ўтди ва "канонирлар" фойдасига 3:0 ҳисобида якунланди.

"Фикримча, бизда тўғри жанговор кайфият бўлмади. Биз кўп ишлашимиз керак, чунки биз фақатгина қоғозда ажойиб жамоамиз. Бу ҳамиша алоҳида инсонларнинг эмас, жамоанинг муаммоси бўлган. Ҳеч нима ишламаганда, алоҳида футболчиларга ўйнаш жуда қийиндир.

Мен Гари Кэхиллнинг хатоси ҳақида гапирмоқчи эмасман, бу ўйинчига нисбатан адолатсизлик бўлади. Биз жамоа бўлиб ютамиз ва ютқазамиз. Агар кимдир жамоа курашга тайёр деб ўйласа, унда фикримча, кутиш керак. Қоғоздагина эмас, балки майдонда ҳам аъло даражадаги жамоа бўлиш лозим", деб айтди италиялик мутахассис.

Мавзуга оид