Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2016 йил 23 сетябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонуннинг 18 моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги 523–II-сонли Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра,
Сенат қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, ушбу фикрлар ва таклифлар Сенат мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим масалаларини ҳал этишга доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилган қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Сенат қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Сенатнинг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалаларига доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Сенатнинг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Мавзуга оид
19:05 / 26.04.2026
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
18:58 / 23.04.2026
Парламент комиссиясида ўрмонлардан фойдаланиш ва чўлланишга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди
08:53 / 22.04.2026
МЧЖ фаолиятига оид янги таҳрирдаги қонун кучга киради
18:24 / 08.04.2026