Иқтисодиёт | 15:00 / 27.09.2016
5075
2 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Саудия Арабистони нефть қазиб олишни қисқартирмоқчи

Саудия Арабистони сўнгги саккиз йил мобайнида илк маротаба нефть қазиб олиш миқдорини қисқартириши мумкин. Бу амалиёт “қора олтин” баҳосини кўтариш мақсадида амалга оширилади, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги. Бироқ, Эрон мазкур режанинг ортга сурилишига эришмоқчи. 

«Икки мамлакат вазиятни турлича баҳоламоқда», — деган Capital Economics ходими Жейсон Туви Bloomberg агентлигига.

Унинг ёдга олишича, Эрон яқин вақтгача санкциялар остида эди. «Шундай экан, ҳозир у иқтисодий ўсишни бошидан кечирмоқда, чунки сармоялар қайтмоқда, шу билан нефть ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ортаяпти. Саудия Арабистонига эса, харажатларни сезиларли қисқартириш масаласи таҳдид солаяпти», — деган Туви.

Таъкидланишича, Теҳрон шу пайтгача нефтни сотишдан тушадиган фойдага Ар-Риёд каби бу қадар қарам бўлиб қолмаган. Саудия Арабистони подшоҳлиги эса, сўнгги икки йилда нефть нархининг пастлиги туфайли молиявий қийинчиликларни бошидан кечирмоқда. 

Мавзуга оид