Лондон мэри Brexit’дан кейин ишга ёллашнинг ўзгача шартларига эришмоқчи
Лондон мэрияси Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиққандан кейин сармоя жалб қилиш учун шаҳарда ишлаш учун махсус рухсатларни киритиш режаси устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Лондон мэри Содиқ Хон Sky News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Биз бизнес-етакчилар, компаниялар ва ишбилармон доиралар вакиллари билан бир вақтлар Лондонни дунёдаги энг буюк шаҳарга айлантирган истеъдодлар, инновациялар ва алоқани йўқотмаслик учун нима қила олишимизни англаш мақсадида маслаҳатлашмоқдамиз. Ҳукумат буни тушунаётгани яхши жиҳат", деб айтди Хон.
Хон Лондон учун алоҳида ишчи визаларни киритиш имкониятига тўхталиб, унинг мэр сифатидаги иши бизнесни қўллаб-қувватлаш ва уни Лондонга жалб қилиш эканлигини таъкидлаб ўтди.
Хон Лондоннинг кўпчилик аҳолиси Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишига қарши овоз берган бўлса-да, мустақил шаҳар-давлат яратиш ҳақида гап йўқлигини айтган. Бироқ, Хоннинг айтишича, у Буюк Британия пойтахти учун кўпроқ мухторият берилиши ва бош вазир билан Brexit бўйича музокараларда иштирок этишни талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
15:10 / 29.10.2024
Лондон дезинформация учун РФнинг 3 агентлигига қарши санкциялар киритди
11:50 / 23.10.2024
Лондон ва Берлин янги мудофаа шартномасини тайёрламоқда
10:20 / 23.10.2024
Лондон Украинага қурол сотиб олиш учун бир миллиардлик ёрдам ваъда қилмоқда
12:40 / 16.10.2024