Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия Brexit бўйича музокараларни қачон бошлаши маълум бўлди
Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича жараённи 2017 йилнинг март ойида бошлайди. Бу ҳақда ҳукуматдаги партия аъзолари йиғилиши вақтида мамлакат бош вазири Тереза Мэй маълум қилган.
"Биз Лиссабон келишувининг 50-моддаси бўйича ҳаракатларниг келаси йилнинг мартида бошлаймиз", дея унинг якшанба кунги чиқишидан иқтибос келтирган «Би-би-си».
Лиссабон келишувининг 50-моддасига кўра, ЕИнинг исталган аъзоси иттифоқ таркибини тарк этиш ҳуқуқига эга ҳисобланади. Бунинг учун аввалига Брюсселга шу борада расмий ариза билан мурожаат этиши талаб қилинади. Шундан сўнг, мамлакатнинг ташкилотни тарк этиш тартиби, ташкилот билан муносабатларни қай кўринишда сақлаб қолмоқчилиги борасида жараён кечади.
Бундан олдинроқ, Тереза Мэй Бирлашган Қироллик Германиядаги парламент сайловлари бошланишини кутиб ўтирмасдан Brexit бўйича ҳаракатларга киришилиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:50 / 02.02.2026
Собиқ еврокомиссар Эпштейн билан алоқалар ҳақидаги маълумот сабаб партиядан чиқди
20:07 / 30.01.2026
Буюк Британия ва Хитой ўзаро муносабатларда «қайта тикланиш» даврини бошлади. Бу Трампга ёқмаяпти
10:58 / 26.01.2026
Британияда “ФТБга ўхшаш” полиция хизмати пайдо бўлади
09:58 / 24.01.2026