Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекистонда муҳим сиёсий воқелик – Президент сайловини ўтказиш учун барча шароитлар барпо этилган”
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида шу йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтиши белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига бағишланган матбуот брифинги бўлиб ўтди.
Анжуманда тўпланганларга сайловолди кампанияси фаол босқичга кирганлиги маълум қилинди. Унда республикадаги барча сиёсий партиялар сайловда иштирок этиш хоҳишини билдиргани таъкидланди. Сайлов қонунчилиги ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан, МСК уларга сайловда иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этгани қайд этилди.
Бундан ташқари, брифингда кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор иқтисодиётига асосланган ривожланган демократик давлатни барпо этишга қаратилган кенг қамровли сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар хусусида маълумот берилган.
Унда айтилишича, сайлов жараёнининг барча босқичида ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида халқаро кузатувчиларнинг иштирокини таъминлаш, ОАВ билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга эътибор қаратилган.
Брифингда иштирок этган Индонезия республикаси Омбудсмени Амзулиан Рифоийнинг сўзига кўра, сайловлар ҳар бир давлатнинг тараққиёт даражасини ва фуқаролик жамияти мустаҳкамлигини кўрсатувчи муҳим сиёсий жараёндир, деб ёзмоқда jahonnews.uz.
“Шу муносабат билан айтиш мумкинки, Ўзбекистон давлат раҳбарлиги учун сайловларни ўтказишга ўта катта масъулият ва профессионал ёндашиш ижобий фикрларни уйғотади, – деган А.Рифоий. – Ўйлайманки, республика фуқаролари ўз Ватанларининг келгуси тараққиёти учун бўлажак сайловларда фаол иштирок этади”.
Унинг айтишича, Ўзбекистонда ушбу сиёсий ҳодисани демократик талабларга тўла мос равишда ўтказиш учун барча зарурий шароитлар ва ҳуқуқий асослар барпо этилган.
Мавзуга оид
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026