Жаҳон | 13:24 / 10.10.2016
11344
1 дақиқада ўқилади

Туркия адлия вазири Гуленни олиб келиш учун шахсан АҚШга боради

© Flickr

Туркия адлия вазири Бакир Бўздоғ 26-27 октябрь кунлари турк диний арбоби ва мухолифати етакчиси Фатҳуллоҳ Гуленни топширишни талаб қилиб АҚШга шахсан боради. Расмий Анқара Гуленни ҳарбий давлат тўнтаришига уринишда гумон қилмоқда. Адлия вазирининг сўзларига кўра, у Гуленнинг жиноий фаолиятини исботловчи барча далилларни Америка томонига тақдим этади, деб ёзмоқда Milliyet нашри. 

Бўздоғнинг таъкидлашича, у Гуленга нисбатан қачонлардир тайёрланган маълумотларнинг энг тўлиқ тўпламини олиб боради. 

"Гуленга нисбатан тўпланган ҳужжатлар тўпламидан ортиғи ва батафсили бўлмаган ва бўлмайди ҳам… (Унда) рақамли мосламаларда 500 мингга яқин ҳужжат мавжуд. Агар Гуленни шу асосда ҳам топширишмаса, мен яна қандай ахборот тайёрлаш мумкинлигини билмайман", - дея вазир сўзларини келтиради Milliyet газетаси.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид