Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Антониу Гутерриш БМТнинг янги бош котиби этиб тайинланди
БМТ Бош ассамблеяси 13 октябрда Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерришни 5 йиллик муддатга БМТ бош котиби этиб тайинлаш масаласини кўриб чиқди ва унинг номзодини маъқуллади. Бу қарор Бош Ассамблея аъзолари томонидан овоз бериш жараёнисиз қабул қилинган.
Гуттеришнинг БМТ Бош котиби сифатидаги фаолияти 2017 йилнинг 1 январидан бошланади ва 2021 йилнинг 31 декабригача давом этади.
Илгарироқ БМТ Хавфсизлик Кенгаши Гутерришнинг номзодини қўллаб-қувватлагани маълум қилинган эди.
67 ёшли Гутерриш 1995-2002 йилларда Португалия бош вазири бўлган. 2005-2015 йилларда БМТ қочоқлар масалалари бўйича Олий комиссари бўлган. 2016 йил апрелидан Португалия давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келади.
БМТ янги бош котиби Антониу Гутерриш ҳақида нималарни биласиз?
Мавзуга оид
21:48 / 24.09.2024
БМТ бош котиби сунъий интеллект дунёни бўлиб юбориши хавфидан огоҳлантирди
00:01 / 08.06.2021
Мальдив ташқи ишлар вазири БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси раиси этиб сайланди
10:07 / 13.01.2020
7 та давлат БМТда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
07:57 / 17.09.2019