Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7 та давлат БМТда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
Фото: Globallookpress
БМТ раҳбарияти 7 та давлатни Бош ассамблеяда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этишга қарор қилди. Гап Венесуэла, Ливан, МАР, Гамбия, Лесото, Яман ва Тонга ҳақида бормоқда. Бу ҳақда БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррик маълум қилди.
Бундай қарорга ушбу давлатларнинг халқаро ташкилотга охирги 2 йил ичида бадал тўламаётгани сабаб бўлган.
Комор ороллари, Сан-Томе ва Принсипе ҳамда Сомали бадал бўйича қарзга эга бўлса-да, уларга сентябргача ташкилот фаолиятида тўлақонли иштирок этишга рухсат берилган. 4 та қарздор давлат – Арманистон, Ҳиндистон, Украина ва Португалия январь бошида бадални тўлаб берган.
Аввалроқ Дюжаррик БМТга аъзо 193 та давлатдан 146 тасида қарз йўқлигини маълум қилган.
Бош ассамблеяда давлатларни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилишга рухсат БМТ низомининг 19-моддасида қайд қилинган. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 2019 йилни ташкилот учун молиявий нуқтаи назардан энг қийин йил деб атаган.
2019 йил октябрда БМТга бадал тўлаш бўйича энг кўп қарзга эга давлат АҚШ экани, унинг қарзи 1 млрд долларга яқинни ташкил этиши маълум қилинган. Бошқа қарздорлар орасида Бразилия, Аргентина, Мексика, Эрон ва Исроил бор.
Мавзуга оид
09:45 / 08.04.2026
Россия ва Хитой Ҳўрмуз бўғози бўйича БМТ резолюциясини тўсди
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026