БМТ бош котиби сунъий интеллект дунёни бўлиб юбориши хавфидан огоҳлантирди
Антониу Гутерришнинг сўзларига кўра, бошқарувнинг глобал ёндашувисиз сунъий интеллект барча соҳаларда сунъий бўлинишга олиб келиши мумкин.
Сунъий интеллектни (СИ) бошқариш бўйича глобал ёндашув ишлаб чиқилмаса, ушбу янги технология дунёни икки лагерга бўлиб юбориши мумкин. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Бош Ассамблеянинг 79-сессиясидаги чиқишида маълум қилди.
«Сунъий интеллект атрофимиздаги барча нарсани, иш, таълим, мулоқотдан бошлаб, маданият ва сиёсатгача ўзгартириб юборади. СИ тез ривожланаётганини биламиз, аммо у бизни қаерга олиб боради: катта озодликками ёки кўплаб можароларгами?» — дейди Гутерриш.
БМТ бош котибининг таъкидлашича, бошқарувнинг глобал ёндашувисиз сунъий интеллект барча соҳаларда сунъий бўлинишга олиб келиши мумкин. «Иккита интернет, иккита бозор, иккита иқтисодиёт пайдо бўлиб, ҳар бир давлат жиддий оқибатларга олиб келадиган томонларнинг бирини танлашга мажбур бўлади», — дейди Гутерриш.
Антониу Гутерришнинг сўзларига кўра, бир нечта компания ва «ҳатто алоҳида инсонлар ҳам» ҳозирда бирор назоратсиз «СИнинг ривожланиши бўйича улкан ҳокимиятни» қўлга киритган.
Аввалроқ БМТ Бош котиби айни вақтда Глобал рақамли шартномани имзолаш бўйича музокаралар ўтказилаётгани — у Нью-Йоркда ўтказиладиган саммитда қабул қилиниши режалаштирилгани тўғрисида хабар берганди.
Мавзуга оид
17:00 / 28.12.2024
2024 йилда Ўзбекистонга инвестициялар миқдори қарийб 50 фоизга қисқарди — ESCAP
20:22 / 27.12.2024
БМТ Тожикистон ташаббуси билан 2025 йилни Халқаро музликларни асраш йили деб эълон қилди
20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади
19:00 / 25.12.2024