Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади
2016 йил 12 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.
Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Н.Йўлдошев бошқарди.
Сенаторлар ўз ишини Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 23-бандига мувофиқ парламентнинг юқори палатасига киритилган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги масалани кўриб чиқишдан бошладилар.
Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Барча кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сенатнинг ялпи мажлиси давомида демократик ислоҳотларни босқичма-босқич чуқурлаштиришга ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган 10 та масала, шу жумладан, 4 та қонун кўриб чиқилди. Уларнинг амалга оширилиши аҳоли турмуш даражасини янада юксалтириш, мамлакатда барқарорлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш учун кучли омил бўлиб хизмат қилади.
Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати матбуот хизмати.
Мавзуга оид
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
17:55 / 09.06.2026