Ҳуқуқ ҳимоячилари Саудия Арабистонига қурол сотишни тўхтатишга чорлашди
Human Rights Watch (HRW) халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти жаҳон мамлакатлари, хусусан Буюк Британия ва АҚШ ҳукуматларини Саудия Арабистонига қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди.Зеро у бу қурол-яроғлар ёрдамида ҳарбий жиноятлар содир этмоқда. Бу ҳақида HRW сайтида маълум қилинди.
"Дафн маросимида берилган авиазарбалар Ямандаги ҳарбий операцияларни олиб боришда қоидабузарликларга йўл қўйилганлиги юзасидан халқаро тергов ўтказилиши кераклигидан далолат беради. Қўшма Штатлар, Буюк Британия ва бошқа давлатлар ҳукуматлари Саудия Арабистонига қурол сотишни дарҳол тўхтатишлари лозим", - дея таъкидланди ташкилотда.
"Коалиция зудлик билан августда тўхтатиб қўйилган Санодаги тижорат парвозларига рухсат бериши керак, бу хаста ёки жароҳат олган ҳар қандай кишига хорижда тиббий ёрдам олиш имконини беради", - дея қўшимча қилди HRW.
БМТ маълумотларига кўра, 8 октябрь куни хусит исёнчилари назорати остидаги Сано шаҳрида (Яман пойтахти) ўтаётган дафн маросимига қарата берилган авиазарба натижасида 140 нафар киши ҳалок бўлган, 525 нафари жароҳат олган. Исёнчилар авиазарбада мамлакат ҳукумати томонида жанг қилаётган Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалициясини айблашди.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
11:20 / 11.11.2024
АҚШ Ямандаги ҳусийчиларнинг қурол омборларига зарба берди
09:25 / 11.11.2024