Ўзбекистон | 21:28 / 15.10.2016
19058
5 дақиқада ўқилади

Кечки дайжест: 15 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Фото: Kun.uz

Якунланиб бораётган 15 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

“Ўзстандарт” агентлиги бош директори лавозимидан озод этилди


Фото: Kun.uz

Кун.уз сайтининг “Ўзстандарт” агентлигидаги манбасига кўра, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори Қурбонов Абдусалом Қобулбекович лавозимидан озод этилган.

>>>  Батафсил.

Варшавадаги турар жой биносида портлаш содир этилди


Фото: ukrainnews

Варшавадаги турар жой биносида қўлбола бомба портлади. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳат олди.

>>> Батафсил.

АҚШ ҲДК терговчиси махфий маълумотларни сотганлиги учун қамалди


Фото: abcnews

АҚШ суди мамлакат ҳарбий денгиз кучлари терговчиси Жон Беливони махфий маълумотларни сотганлиги учун 12 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди.

>>>  Батафсил.

БМТнинг янги бош котиби ташкилотнинг устувор вазифасини маълум қилди


Фото: AP

БМТнинг янги сайланган бош котиби Антониу Гутерришнинг баёнот беришича, Сурия можаросига барҳам бериш ташкилотнинг устувор вазифаси бўлиши керак.

>>> Батафсил.

Обама Сурия инқирозига оид янги топшириқ берди


Фото: Reuters/Carlos Barria

АҚШ президенти Барак Обама мамлакат Миллий хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказган. Унда Суриядаги вазият ҳамда ИШИД террорчилик гуруҳини заифлаштириш ва батамом йўқ қилиш масаласи муҳокама этилган.

>>>  Батафсил.

Нарендра Моди: Икки янги дўстдан бир қадрдон яхши


Фото: Twitter/MIB India

Ҳиндистоннинг Гоа штатида Россия давлат раҳбари Владимир Путин ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

>>>  Батафсил.

Россия ҲДФдаги ягона ҳарбий кемасини Сурияга юборди


Фото: AP

Россия Федерацияси Шимолий денгиз флоти таркибидаги «Адмирал Кузнецов» авиаташувчи кемасини Ўрта ер денгизининг Сурия соҳилларига сафарбар этди.

>>> Батафсил.

Россия ва Хитой раҳбарлари Суриядаги вазиятни муҳокама қилишди


Фото: e-gorlovka.com.ua

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раиси Си Цзиньпин Гоада бўлиб ўтаётган БРИКС саммити вақтида Суриядаги вазиятни муҳокама қилишди.

>>> Батафсил.

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Яманда мотам маросимига зарба берганини тан олди


Фото: Reuters

Яманда исёнчиларга қарши кураш олиб бораётган Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Яман пойтахти Санода мотам маросими ўтаётган бинога зарба берилиши тергови натижаларига кўра, зарба хато туфайли берилганини эълон қилди.

>>> Батафсил.

Шол бўлган америкалик сунъий қўл билан ҳис эта бошлади


Фото: UMPC

Америкалик олимлар ишлаб чиққан нейроинтерфейс шол инсонга протез ёрдамида нарсаларни ҳис қилиш имконини берди.

>>> Батафсил.

Лимоннинг биз билган ва билмаган фойдали хусусиятлари


Фото: baltana.com


Лимоннинг нордон ва ўткир таъми инсонни тетиклаштиради ва иммунитетимизга турли вируслар ҳамда касалликлар билан курашишга ёрдам беради. Бироқ кўпчилик бу меванинг фойдали хусусиятлари ҳақида етарлича маълумотга эга эмас.

>>> Батафсил.

Дунёнинг энг хавфсиз 10 мамлакати

Фото: Fotolia

 

Ҳар куни ойнаи жаҳон орқали дунёнинг турли мамлакатларида рўй бераётган даҳшатли ва аянчли янгиликлардан хабардор бўламиз. Бугунги кунда саёҳатларни эҳтиёт бўлиб режалаштирган маъқул, ҳозир муносиб дам олиш ўрнига бирор бир муаммога йўлиқиш хавфи жуда баланд. Айнан шу мақсадда Иқтисодиёт ва тинчлик институти мустақил ташкилоти ҳар йили дунёнинг нисбатан энг хавфсиз мамлакатлари рўйхатини тузади.

>>>  Батафсил.

Осиё Чемпионати—U19. Ўзбекистон Тожикистон билан ўйинда иродали ғалабага эришди

Фото
Фото: the-afc


Ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида ўзининг илк ўйинини Тожикистонга қарши ўтказган Ўзбекистон термаси иродали ғалабага эришди — 2:1.

>>> Батафсил.

АПЛда амалдаги чемпион навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди

Фото: eurosports

Англия премьер-лигасида 8-тур учрашувлари бошланди. Дастлабки ўйинда «Челси» ўтган мавсум чемпиони «Лестер»ни қабул қилди.

>>> Батафсил.

Мавзуга оид