Спорт | 18:18 / 17.10.2016
14050
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Ботирали Мамажонов америкалик рақибини техник нокаутга учратди

Фото: instagram.com/mamajanov_77

14 октябрь куни Американинг Флорида штатида «Battle at the Bay 5» боксчилар шоуси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик Ботирали «Халк» Мамажонов (5−0−0, 3 КО) ҳам рингга кўтарилди. Беллашув Telemundo (АҚШдаги иккинчи испан тилли телекоммуникацион компания) канали орқали трансляция қилинди.

24 ёшли Андижон вакили Ларри «Пакмэн» Харрис (1−1−0, 1 КО)га қарши рингга кўтарилди. Учинчи раундда Мамажонов рақибига кетма-кет зарбалар берганидан сўнг рефери жангни тўхтатишга қарор қилди.

Ўзбек боксчиси профессионал рингдаги дебютини февраль ойида ўтказган эди. Ўтган давр мобайнида бешта жанг ўтказиб, уларнинг учтаси муддатидан олдин якунланди.

Матн: «Газета.uz»

Мавзуга оид