Жаҳон | 09:30 / 19.10.2016
4908
1 дақиқада ўқилади

70 нафар Нобель мукофоти совриндорлари Клинтон номзодини қўллаб-қувватлашди

Фото: nytimes.com

Турли соҳалардаги етакчи олимлар, Нобель мукофоти совриндорлари гуруҳи АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтонни АҚШда эркинликни ҳимоялашга ягона имконият деб атаб, унинг номзодини қўллаб-қувватлашди. Бу ҳақда 70 нафар Нобель мукофоти совриндори имзолаган мактубда айтилган, деб хабар бермоқда The New York Times.

"Бизга фан ва технологияларни ривожлантиришга қаратилган йўналишни қўллаб-қувватловчи ва уни илгари сурувчи президент лозим", деб айтилди мактубда.  

Олимлар мактубда шунингдек саратон, Альцгеймер касаллиги ва Дональд Трамп Хитойнинг "фирибгарлиги" деб атаган иқлимнинг ўзгариши каби глобал муаммоларга эътибор қаратишган. 

Клинтоннинг Нобель мукофоти совриндорлари томонидан қўллаб-қувватланиши янгилик эмас. 2008 йилда 76 нафар, 2012 йилда 68 нафар Нобель мукофоти совриндори Барак Обаманинг АҚШ президентлиги учун номзодини қўллаб-қувватлаганди.  

 

Мавзуга оид