Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда 150 мингдан ортиқ киши марҳум монарх шарафига мадҳия ижро этди
Таиланднинг марҳум қироли Пхумипон Адульядет шарафига қироллик мадҳиясининг янги версиясини куйлаш учун Бангкокдаги Катта сарой ёнига 150 мингдан ортиқ киши тўпланди. Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар берди.
Манбага кўра, қора кийим кийган кишилар мадҳияни ёзишда иштирок этиш мақсадида Санам Луанг "қироллик парки"гача автобус ва қайиқларда, шунингдек пиёда етиб келишган.
Полиция маълумотига кўра, Санам Луанг ва унинг атрофида 150 мингдан ортиқ киши тўпланган.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, мадҳиянинг янги версияси мотам даврида мамлакатнинг барча кинотеатрларида сеанслар бошланишидан олдин намойиш қилиш учун ёзиб олинади. Ушбу видеороликни томошабинлар туриб кўришлари керак бўлади.









