Жаҳон | 20:24 / 24.10.2016
8777
2 дақиқада ўқилади

АҚШнинг йирик нашри биринчи маротаба Трампни қўллаб-қувватлаб чиқди

Фото: © AP

АҚШнинг Las Vegas Review-Journal номли кундалик газетаси АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампни қўллаб-қувватлаган биринчи йирик нашр бўлди. 

Газетада чоп этилган мақолада АҚШ дунё саҳнасида етакчи ўринларни бой бераётгани, ўрта синф қийин аҳволдалиги, амалдаги президент Барак Обаманинг сиёсати "давлатни 20 трлн долларлик қарзга ва мажбуриятларга олиб келгани, бу эса фарзандлар ва набиралар гарданига оғир юк бўлиб тушиши" айтилган. 

Нашрнинг фикрича, Оқ уй раҳбари лавозимига номзод Хиллари Клинтон сайловда ғолиб бўлса, Обаманинг сиёсатини давом эттиради. Трамп эса "корпоратив сезгирлик ва тош бўлиб қотган Вашингтоннинг сиёсий элитасига қатъийлик олиб келиши мумкин". Мисол учун, Трамп солиқларнинг камайтирилиши ва солиқ қонунчилигини соддалаштиришни қўллаб-қувватлайди ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг "дўстига" айланишга ваъда беради. 

Аввалроқ Дональд Трамп АҚШнинг етакчи ОАВларини гўёки унга қарши фитна уюштираётганликда танқид қилганди.

 

Мавзуга оид