Жаҳон | 17:06 / 24.10.2016
24449
1 дақиқада ўқилади

Россия АҚШ санкцияларига бошқача жавоб тайёрлади

Фото: © РИА Новости

Россия томони АҚШ санкцияларига нисбатан «носимметрик» бўлган «қатор жавоб чораларини» тайёрлаб қўйган. РФ ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков шундай баёнот берди, дея хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

«Биз бу даврдан маълум бир тадқиқот ўтказиш ҳамда бир қатор носимметрик тартибда қўллаш мумкин бўлган чораларни тайёрлаш учун фойдаландик», — деган Рябков. 

У, шунингдек, бундай қадам АҚШнинг Россияга нисбатан узоқ давом этаётган санкциялар қўллаш сиёсати туфайли амалга оширилишини айтган. 
 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид