Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Флорида штатида муддатдан аввал президентлик сайловлари бошланди
Фото: EPA
АҚШнинг Флорида штатида муддатдан аввал президентлик сайловлари ўтказиш учун сайлов участкалари очилди, деб маълум қилди 24 октябрда Fox News телеканали.
Бу штатдаги овоз бериш натижаси номзодлардан бирининг ғалабаси учун ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин, деб таъкидлаб ўтди телеканал. Флоридадаги муддатдан аввал овоз беришда ҳар сайловда борган сари кўпроқ сайловчилар иштирок этмоқда.
Охирги жамоатчилик фикрини ўрганиш сўровномалари бу штатда икки асосий номзодлар – Хиллари Клинтон ва Дональд Трамп ўртасидаги фарқ озлигини кўрсатган.
АҚШда Флоридадан ташқари яна 32 та штатда ҳамда Колумбия округида муддатдан аввал сайлов ўтказишга рухсат берилган. Шунингдек, бир қатор штатларда, жумладан Флоридада почта орқали овоз бериш йўлга қўйилган. Почта орқали овоз бериш эса бир неча ҳафта олдин бошланганди.
Маълум қилинишича, АҚШда муддатдан аввал сайлов ўтказиш катта аҳамиятга эга, чунки прогнозларга кўра, жорий сайловларда сайлов кунигача 40 фоиз сайловчилар овоз беришга улгуриб бўлишади.
Мавзуга оид
23:50 / 11.01.2026
АҚШ Эронга қўшин жўнатиш эҳтимолини кўриб чиқмаяпти – ОАВ
18:06 / 10.01.2026
Венесуэла ва АҚШ дипломатик муносабатларни тикламоқчи
16:59 / 10.01.2026
Ишингер: Россия европаликлар билан эмас, АҚШ билан музокарага қизиқяпти
14:26 / 10.01.2026