Жаҳон | 22:36 / 28.10.2016
15627
2 дақиқада ўқилади

Хитойлик бойларнинг 60 фоиздан кўпроғи мамлакатни тарк этишни режалаштирмоқда

Фото: toptravellists.net

ХХРдаги бадавлат кишиларнинг 60 фоиздан кўпроғи хориждаги кўчмас мулкларга инвестиция қилишни ҳамда яқин уч йил ичида мамлакатни тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида The South China Morning Post хабар берди

Hurun Report журнали ва Американинг Visas Consulting Group томонидан ўтказилган сўровномага кўра, хитойлик бойлар орасидаги энг машҳур шаҳарлар — АҚШда жойлашган Лос-Анжелес, Сан-Франциско ва Сиэтл. Тахминий эмиграциянинг сабаблари сифатида юань девальвацияси ислоҳоти (2015 йилдан юаннинг долларга нисбатан 10 фоизга арзонлашгани) ва ички бозорнинг инқироз эҳтимоли кўрсатилмоқда. 

Аксарият бойлар фарзандларига америкача таълимини беришга ҳаракат қилишади, АҚШдаги яшаш шароитининг яхшилиги таъкидлашади ва ўз пулларини хавфсизлантиришга уринишади. Жами ўртача молиявий аҳволи 27 миллион юанни (тахминан 4 миллион доллар) ташкил қилган 240 нафар киши сўровдан ўтди.

ХХРда молиявий аҳволи 10 миллион юандан ортиқ  (1,47 миллион доллар) тахминан 1,34 миллион киши яшайди. Шу тариқа, тахминларга кўра, бадавлат эмигрантлар сони 800 минг кишидан ортиши мумкин. 

 

Мавзуга оид