Жамият | 18:50 / 28.10.2016
11317
3 дақиқада ўқилади

Хитойлик қозоқ миллатига мансуб киши 8000 юань пенсияси билан мақтанди

Фото: Facebook/Токтамыс Базаров

Хитой фуқаролари Мерлат ва Қодирхон Гизат уларнинг нафақалари 8000 юань (1180 АҚШ доллари) эканлигини айтишди. Айнан шу сабаб улар ватанларига қайтишга шошилишмаяпти.

Хитойлик қозоқлар билан суҳбати ҳақида фойдаланувчи Токтамис Бозоров ўзининг Facebook'даги саҳифасида бўлишган

У Остонага йўл олганида поездда Мерлат ва Қодирхон Гизатлар билан танишиб қолган. Танишувдан сўнг улар Токтамиснинг Семипалатинскдаги уйида тўхташган, бу ерда улар нима учун ватанларига қайтишга шошилмаётганликлари сабабини айтиб беришган. 

"Хитойда ватанга қайтишни истовчи қозоқлар кўп. Бироқ улар Қозоқистонда деярли ҳамма ерда учратиш мумкин бўлган коррупциядан қўрқишади. Бундан ташқари, агар Хитойда иш стажи 30 йилдан ортиқ бўлса, у ҳолда нафақага чиқишинг мумкин. Мана, мен 53 ёшдаман ва нафақахўрман. Маданият соҳасида ишлаганман, менинг нафақам - 8000 юань (ёки 376 минг тенге). Сизларда эса бундай нафақа тугул, ҳатто бундай маош йўқ", - дея Қодирхоннинг сўзларини етказади Бозоров. 

Қодирхонни ёлғон гапирди, деб айблаш ноўрин. Хитойда уч нафақа тизими мавжуд: қишлоқ аҳли учун, шаҳар аҳли учун ва давлат хизматчилари учун. Уларнинг орасидаги фарқ катта. 

"Dimensional Fund Advisors Pte" компанияси директори Пенг Чен ўзининг Хитойдаги нафақа тизими ҳақидаги маърузасида маълум қилишича, қишлоқ жойларда истиқомат қилувчи кишилар бир ойда 100-500 юань (5000-24600 тенге) нафақа олишади.

Шаҳар аҳлининг пенсия миқдори эса бир неча омилларга боғлиқ.

Биринчидан, шаҳарлар 10 баллик шкалага кўра таснифланади, яъни Шанхай ва Пекин аҳолиси бошқа шаҳарларга нисбатан кўпроқ нафақа олишади. 

Иккинчидан, фуқаролар фаолият юритувучи компаниялар ўз ходимларининг нафақа тизимига нисбатан шахсий ҳисоб-китобларини жорий қилишган. Шу боис уларнинг нафақалари бир-биридан фарқ қилиши мумкин. 

Учинчидан, нафақа ҳажми инсоннинг ким бўлиб ишлаганлигига ҳам боғлиқ. Масалан, фуқароларга хизмат кўрсатувчи ходимлар бошқаларга нисбатан анча катта нафақа олишади. 

Тўртинчидан, нафақага чиқиш стажи ва вақти ҳам пенсия  тўлови ҳажмини белгилашда инобатга олинади. 

Xinhua маълумотларига кўра, 2014 йилда Хитойдаги ўртача пенсия ҳажми 2070 юанни (101 731 тенге) ташкил қилган.

Мавзуга оид