Спорт | 19:33 / 28.10.2016
10884
1 дақиқада ўқилади

Самвел Бабаян Вадим Афонинни кузатиш учун Россияга борди

Фото: Краснодар клуби матбуот хизмати

Ўзбекистон миллий терма жамаоси бош мураббийи Самвел Бабаян Россия кубоги доирасидаги "Краснодар" - "Оренбург" ўйинини стадиондан кузатиб борди.

27 октябрь куни ўтказилган ушбу учрашувда Самвел Бабаян Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳамда терма жамоага номзод бўлган Вадим Афониннинг ўйинини кўздан кечирди. 

Ушбу ўйин 3:2 ҳисобида "Краснодар" жамоаси ғалабаси билан якунланди. "Краснодар"нинг голларига Гранквист (57, 100) ҳамда Измаилов (67) муаллифлик қилган бўлса, "Оренбург" сафида голларни Бреев (55) ва Ойевол (59) урган. Одил Аҳмедов ҳам, Вадим Афонин ҳам ушбу ўйинда голли пас муаллифлари бўлишган.

Бабаян Россия чемпионатида тўп сураётган ўзбекистонлик Вадим Афонинни термага чақириши шартини айтди

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид