Жаҳон | 14:24 / 28.10.2016
7157
1 дақиқада ўқилади

Столтенберг: НАТО Россия билан янги совуқ урушни хоҳламайди

Фото: Getty Images

НАТО Россия билан зиддиятга боришни ва янги совуқ уруши такрорланишини хоҳламайди, дея баёнот берган альянс бош котиби Йенс Столтенберг ВВС телеканалига берган интервьюсида.

НАТОнинг Шарқий Европада 4 минг нафар қўшимча кучларини жойлаштириш қарори тўхтатиб туриш ишораси ҳисобланади, деб изоҳ берган Столтенберг. Унинг сўзларига кўра, бу қарор мавжуд келишмовчиликни кучайтириш ўрнига унга барҳам бериши керак. 

Столтенбергнинг ишонтиришича, НАТО раҳбарияти Россия инкор этиб бўлмас таҳдид солаяпти, деб ҳисобламайди. Альянс шунчаки, Россия қўшинларининг Украина ҳудудига жойлаштирилиши ҳамда Россия томони Европа мамлакатларини қўрқитиш учун фойдаланаётган "ядро риторика"сига жавоб бермоқда. 

Столтенберг НАТОнинг 16 аъзо давлати Шарқий Европага қўшинларини жойлаштиришга тайёр эканлигини билдирган эди. Маълумки, 2017 йил бошида Болтиқ мамлакатлари ва Польшада АҚШ, Германия, Буюк Британия ва Канада ҳарбий батальонлари жойлаштирилади.
 

Мавзуга оид