ОАВ: Туркия Сурия билан чегарасини қачон битказиши маълум бўлди
Туркия Сурия билан чегарасидаги бетон девор барпо этиш ишларини 2017 йилнинг биринчи ярим йилига келиб якунлайди. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазири Фикри Ишик баёнот берди, деб хабар қилмоқда Anadolu агентлиги.
Мудофаа вазирининг сўзларига кўра, шу пайтгача 270 кмлик девор қуриб битказилган, қолган 520 кмдан 200 кмлик бўлимини қуриш ишлари авжида.
"Чегаранинг 85 километри Дажла ва Фрот дарёларидир. Бу ерда биз бошқа чораларни кўрамиз", — дея вазир сўзларини келтиради агентлик.
Аввалроқ, Anadolu агентлиги бетон плитали деворнинг 239 километрли қисми қурилиши тамомлангани ҳақида хабар қилган эди. Бу масофада бошқа хавфсизлик чоралари кўрилган, кузатув миноралари ўрнатилган, қўшимча ходимлар сафарбар қилинган, 183 километрлик сим тўсиқлар олиб ташланган.
Агентликка кўра, сўнгги икки йилда турк-сурия чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган 117,3 минг кишига рухсат берилмаган, 21,3 минг ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатига чек қўйилган, 5,2 минг қоидабузар ушланган.
Мавзуга оид
09:30 / 28.10.2024
Брянск губернатори чегарани ёриб ўтишга уриниш ҳақида маълум қилди
08:10 / 24.10.2024
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида божсиз махсус савдо зонаси ташкил этилиши мумкин
15:50 / 17.10.2024
РФ ҲКК Суриянинг Идлибидаги 27 та нишонга зарба берди
13:50 / 12.10.2024