Жаҳон | 09:10 / 04.11.2016
14851
4 дақиқада ўқилади

4 ноябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

3 ноябрь туни ва 4 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Рустам Азимов ШҲТнинг Бишкекда ўтган йиғилишида ташкилотга аъзо давлатлар билан ўзаро алоқаларнинг истиқболли йўналишлари ҳақида сўзлади


Фото: gov.kg

 

Ўзбекистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқалар ривожланиши тарафдори, деб айтди Бишкекда 3 ноябрда ШҲТга кирувчи давлатлар ҳукумат бошлиқлари кенгаши йиғилишида Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов.

>>> Батафсил.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

2016 йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

>>> Батафсил.

ШҲТ давлатлари ҳукумат раҳбарлари йиғилиши якунида қатор ҳужжатлар имзоланди


Фото: © РИА Новости

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Бишкекдаги йиғилиш якунларига кўра қатор ҳужжатларни имзолади.

>>>  Батафсил.

Порошенко матбуот хизмати Қирғизистон президенти билан бўлган мулоқот ҳақидаги хабарни ўчириб ташлади


Фото: ТАСС

Украина президенти матбуот хизмати 3 ноябрда ҳеч қандай тушунтиришсиз Пётр Порошенко Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан телефон орқали суҳбатлашгани ҳақидаги хабарни ўчириб ташлади.

>>> Батафсил.

Сурияда Россия Давлат думаси депутати ёрдамчиси ҳалок бўлгани маълум бўлди


Фото: kp.ua

Россия Давлат думаси депутати Михаил Дегтярев (ЛДПР) ёрдамчиси бўлган ва Сурияга жанг қилгани кетган Сергей Морозов 9 март куни Сурияда ҳалок бўлган.

>>> Батафсил.

Хитой полицияси йўл ҳаракати қоидабузарларини жазолашнинг антиқа усулини киритди


Фото: Shenzhen Traffic Police / Weibo

Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳри йўл полицияси машинаси фаралари билан бошқа ҳайдовчиларнинг кўзини қамаштирувчи йўл ҳаракати қоидабузарларига янги жазолаш усулини киритди.

>>> Батафсил.

Огайо штатида олмахон муддатдан аввал АҚШ президентлиги сайловлари ўтишига "ўз ҳиссасини" қўшди


Фото: Erhard Nerger imagebroker/ globallookpress

АҚШнинг Огайо штатидаги Майами округида муддатдан аввал АҚШ президентлиги сайловлари олмахон сабабли барбод бўлишига бир баҳя қолди.

>>> Батафсил.

Хитой аэропортида тартибга жавоб берувчи электрошокерли робот ходим ишламоқда


Фото: geektimes.ru

Хитойнинг Шэньчжэн шаҳрида жойлашган Баоань халқаро аэропортида робот-полициячи AnBot ишга тушди.

>>> Батафсил.

Миср миллий валютасини эркин сузишга қўйиб юборди


Фото: Reuters

Миср марказий банки миллий валюта – Миср фунтини мамлакатда доллар танқислиги ошаётгани ва иқтисодий тартибсизлик ортида эркин сузишга қўйиб юборди.

>>> Батафсил.

Бутун Туркия бўйлаб курдпараст депутатлар ҳибсга олинмоқда


Фото: © EPA

Бутун Туркия бўйлаб Халқлар демократияси партиясининг мухолиф курдпараст депутатлари ҳибсга олиниши бўлиб ўтмоқда.

>>> Батафсил.

Мавзуга оид