Фан-техника | 07:50 / 05.11.2016
12874
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ ҳарбий хакерлари Кремль қўмондонлик тизимига киришди

Фото: osnova-seo.info

АҚШ ҳарбий хакерлари Россия энергия тизими, телекоммуникация тармоқлари ва Кремль қўмондонлик тизимларига киришган. Шу билан бирга, ушбу тармоқ ва тизимлар киберҳужумлар уюштириш учун мослаштирилган ва заифлашган. Бу ҳақда NBC News телеканали махфий маълумотлар ва Америка разведкасидаги юқори лавозимли мулозимнинг сўзларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда

Телеканалга кўра, АҚШ зарур топган исталган вақтда киберҳужумни амалга оширади. Манбанинг сўзларига кўра, АҚШ шундай ҳужумга учрагудек бўлсагина, жавоб ҳаракатлари қўлланилади. 

Аввалроқ, расмий Москва ўз дастурий таъминотларини АҚШдан ҳимоя қилиш мақсадида чоралар кўраётгани хабар қилинган эди. 

Шу билан бирга, АҚШ давлат котиби Жон Керрига кўра, россиялик хакерларнинг ҳужумларига жавоб бериш рухсатини президент Барак Обама беради. 

 

Мавзуга оид