Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон Буюк Британияни талабаларга ўз эшикларини очишга чақирди
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўзининг британиялик ҳамкасби Тереза Мэйга кинояли таклифини билдирди. У Буюк Британия университетлари ҳиндистонлик талабаларни кўпроқ қабул қилиши кераклигини айтган, деб хабар қилмоқда The Guardian нашри.
Ҳинд ҳукумати раҳбари Буюк Британия ва Ҳиндистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришга бағишланган матбуот анжуманида британиялик ҳамкасбига мурожаат қилган.
«Таълим бизнинг талабаларимиз учун муҳим аҳамиятга эга ва келажагимизни ҳамкорликда барпо этишдаги иштирокимизни белгилайди. Шу боисдан, биз ёшларимизнинг илмий тадқиқотларда иштирокини таъминлашимиз керак», — деган Нарендра Моди.
Нашрнинг қайд этишича, аввалроқ, Мэй ўз баёноти билан Ҳиндистоннинг икки давлат ўртасидаги виза тартибини енгиллатиш умидини пучга чиқарган эди. Энди эса, Британия бош вазири икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг очиқлик принципларига асосланиши зарурлигини эътироф этиб, эркин савдони ривожлантириш ғоясини ёқлаган ҳамда ҳинд сайёҳларининг Британияга келиши соддароқ бўлишини айтган.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026