Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда насроний ҳоким Қуръони Карим ҳақидаги сўзларидан сўнг сўроқ қилинди
Индонезия полицияси махсус пойтахт округи губернатори Басуки Чахая Пурнамуни сўроқ қилди, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги.
Таъкидланишича, полиция маҳкамаси Пурнамуга нисбатан, мамлакат мусулмон жамоалари айбловидан олдинроқ тергов ишларини бошлаган эди. У Ислом динининг муқаддас китоби Қуръони Карим шаънига нисбатан ножоиз гапларни айтганликда гумон қилинмоқда.
Агентликка кўра, полиция вакили Агус Рианто тергов ишлари адолатли бўлиши ва одамлар унинг бетарафлигига шубҳа қилмасликлари кераклиги ҳақида баёнот берган. "Биз жамоатчиликка малакамизни намойиш этамиз", — дея Рианто сўзларини келтирган агентлик.
Пурнамунинг айби тасдиқланса, у беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
16:17 / 29.01.2026