Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама ўз раҳбарлиги вақтида АҚШ янада кучлироқ бўлганига ишонмоқда
АҚШ президенти Барак Обама Пенсильвания штати Филадельфия штатида ташкил этилган митингда демократлар номзоди Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаб маъруза қилгани ҳақида аввал хабар қилинган эди. Давлат раҳбарининг ўз нутқида ишонч билдиришича, АҚШ унинг раҳбарлигида "янада кучли ва ҳурматга сазовор давлат"га айланган. Бу ҳақда Америка ОАВ хабар қилмоқда.
Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасида ўтказилган ислоҳотлар натижасида, давлат раҳбарининг сўзларига кўра, 20 миллиондан ортиқ америкалик тиббий суғуртага эга бўлган.
"Биз хориждаги ҳарбий хизматчиларимизни уйларига қайтардик. Биз Усома бин Лодинни йўқ қилдик. Америка янада кучли ва ҳурматли мамлакатга айланди", — деган Барак Обама.
У шунингдек, яна бир Ҳиллари Клинтон номзодини қўллаб-қувватлаб, Дональд Трампни танқид қилган ва миллиардерни "иқтисодий масалаларни тушунмаслик"да айблаган.
Мавзуга оид
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026