Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкада президент сайлови расман тугашига бир неча соат қолди
АҚШда мамлакат президентлиги учун умумхалқ сайловлари қизғин тусда давом этмоқда. Яна бир неча соатдан сўнг (Тошкент вақти билан соат 10:00), овоз бериш участкаларининг охиргисида эшиклар ёпилади.
Ҳозирча, 14та штатда берилган овозларнинг дастлабки натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп ўз рақиби, демократ Ҳиллари Клинтонга имкониятни бой бермоқда, деб хабар қилган CNN телеканали.
Шундай қилиб, собиқ давлат котиби ҳисобида зарур бўлган 270 нафардан 68 нафар сайловчи бўлса, Трамп 48 нафар сайловчининг овозига умид қилса бўлади. Миллиардер Оклахома, Иллинойс, Индиана, Кентукки, Теннесси, Миссисипи ва Висконсинда етакчилик қилган, унинг рақиби — Иллинойс, Нью-Жерси, Мэриленд, Дэлавэр, Вермонт, Массачуссетс, Род-Айленд ва Колумбия федерал округида ғалаба қозонган.
Айни вақтда, «тебранувчи» штатлар — Нью-Ҳэмпшир, Флорида, Шимолий Каролина ва Оҳайо штатларнинг натижалари номаълум бўлиб турибди.
Мазкур штатлардаги ғалаба, кўп ҳолларда, мамлакат президентлик сайловидаги натижасига жиддий таъсир кўрсатади.
Мавзуга оид
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026