Саакашвили Дональд Трамп билан дўст эканини билдирди
Украина Одесса вилояти губернаторлигидан истеъфо берган Михаил Саакашвилининг баёнот беришича, у АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп билан узоқ вақтдан бери яхши таниш. Саакашвили унинг ғалабасини тахмин қилганини таъкидлаган.
"Мен у билан 20 йилдан ортиқ вақтдан бери дўстмиз. Мен унинг ғалабасини эҳтиётлик билан айтганман", - деб ёзган Грузиянинг собиқ президенти Facebook тармоғидаги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, Трамп - "кучли шахс ва унинг нима қилмоқчи эканини билиб бўлмайди". "Биз аввалгидан ҳам эҳтиёткорроқ ва жипслашган бўлишимиз керак", - дея фикр билдирган Михаил Саакашвили.
У, шунингдек, Трамп 2012 йилда Грузияга ташрифи чоғида Саакашвилини олқишлаганини ҳам ёдга олган.
«Йирик мамлакатлар етакчилари Саакашвилидан ўрганиш учун Грузияга келишмоқда. У жаҳон етакчиларининг энг яхшиларидан биридир, Грузия унинг раҳбарлигида гуллаб-яшнамоқда» - деган Дональд Трамп Тбилиси ва Батуми шаҳарларига қилган сафарида.