Жаҳон | 10:27 / 09.11.2016
5558
1 дақиқада ўқилади
Трамп АҚШ президентлиги учун сайловларда иккита муҳим штатда ғалаба қозонмоқда
АҚШ президентлиги учун сайловларнинг деярли барча штатлардаги натижалари тобора ойдинлашмоқда. NBC News телеканалининг хабар қилишича, республикачилар номзоди Дональд Трамп, иккита муҳим штатлардан бири Оҳайода ғалаба қозонган.
Дастлаб бу штатда миллиардернинг рақиби, демократлар номзоди Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонаётган эди.
Овоз бюллетенларининг 80 фоизи саналганда Трамп Клинтондан 11 фоизга ўзиб кетган ва 53 фоиз сайловчилар ишончига сазовор бўлган. Клинтонга 42 фоиз сайловчи овоз берган.
2012 йилги АҚШ президентлиги учун сайловда демократлар номзоди Барак Обама ғалаба қозонган эди.
Шу билан бирга, Трамп яна бир муҳим штат Флоридада ҳам ғалаба қозонмоқда.
Мавзуга оид
00:54
Путин Трампни президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклади
23:51 / 07.11.2024
АҚШдаги тадқиқот марказидан 40 га яқин маймун қочиб кетди
23:15 / 07.11.2024
Трамп — президент! У Украинадаги урушни тўхтата оладими?
22:15 / 07.11.2024