Могерини ЕИнинг Россия бўйича позициясига фикрларини билдирди
ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могеринининг баёнот беришича, мабодо АҚШ Россия билан муносабатлари бўйича ўз нуқтаиназарини ўзгартирган тақдирда ҳам, ЕИ бундай қилмайди. Бу ҳақда, РИА «Новости» агентлиги хабар қилмоқда.
«Россияга келадиган бўлсак, биласизми, ЕИ Қримнинг қўшилиши ва Украинадаги вазият бўйича қатъий позицияни эгаллаган. Бу бошқаларнинг сиёсати ўзгариши эҳтимолига қарамай, шундай қолади», — деган Могерини. У журналистларнинг Дональд Трамп ғалабасидан сўнг, АҚШ ва Россия муносабатларининг ўзгариши ЕИ қарашига нақадар таъсир қилиши мумкин?, деган саволига шундай жавоб берган.
Бунда, Могеринининг қайд этишича, ЕИ «Россия билан мулоқот қилмоқда ва кўпгина масалалар, жумладан Эрон ядро келишуви, Яқин шарқ тинчлик жараёни, Ливия ва терроризмга қарши кураш бўйича биргаликда ишламоқда».
Унинг айтишича, ЕИ ва Россия, гарчи айрим масалаларда томонларнинг қараши кескин фарқ қилишига қарамай, маълум бир даражада Сурия масаласида ҳам ҳамкорлик қилмоқда.
Аввалроқ, Федерика Могерини баёнот берганидек, ЕИга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари АҚШнинг бўлғуси маъмурияти билан ишлашга тайёрликларини билдиришган.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024