Спорт | 09:45 / 15.11.2016
8563
1 дақиқада ўқилади

Клуб президенти 20:0 ҳисобидаги йирик ғалаба туфайли футболчиларни мукофот пулларидан маҳрум этди

Туркиядаги «Улубей Беледиеспор» номли ҳаваскор жамоа президенти Иса Туркчан «Карабюкспор» жамоаси устидан қозонилган 20:0 ҳисобидаги йирик ғалабадан кейин футболчиларга мукофот пуллари беришдан бош тортди. 

Туркчаннинг сўзларига кўра, унинг футболчилари рақибга ҳурматсизлик кўрсатган ва уларни ерга уришга уринган. Шунинг учун улар жазо сифатида ваъда қилинган бонуслардан маҳрум этилади.

«Бизнинг футболчиларимиз рақибларига ўта ҳурматсиз муносабатда бўлади. Шунинг учун, мен уларни мукофот пулларидан маҳрум қиламан», — дея президентнинг сўзларини келтирган Goal.

Мавзуга оид