Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда валюта айирбошлаш 30 доллар билан чеклаб қўйилди
Фото: © EPA
Ҳиндистон ҳукумати йирик банкноталарни муомаладан чиқариб ташлаш ҳақидаги қароридан кейин валюта айирбошлаш қоидаларини кучайтирди. Бундан буён бир киши бир вақтнинг ўзида фақат 2 минг рупийгина (тахминан 30 доллар) алмаштира олади, авваллари эса бу кўрсаткич 4 минг рупийдан иборат бўлган. Бу ҳақида ВВС нашри хабар берди.
Ўтган ҳафтада Ҳиндистон бош вазири кўпчилик учун кутилмаганда коррупция билан курашиш чора-тадбирлари доирасида 500 (7 доллар) ва 1000 рупий номиналли банкноталарни муомаладан чиқариб ташлаш қарори ҳақида маълум қилганди. 500 ва 1000 рупийлик банкноталар мамлакатда нақд пул айланмасининг 85 фоизини ташкил қилади.
Экспертларнинг сўзларига кўра, Ҳиндистонда "қора пуллар" бозори катта. Гап ноқонуний йўл билан қўлга киритилган пул воситалари ёки органлардан яширилган солиқлар ҳақида кетмоқда. Ҳукумат энг кўп қўлланадиган банкноталарни топширишга мажбур қилиб, бозор брокерларини "сув юзасига олиб чиқмоқчи".
Бироқ бу қадам Ҳиндистоннинг кичик даромад олувчи аҳолиси, шунингдек нақд пул билан ишлашга ўрганган чакана савдо билан шуғулланувчиларни қийин аҳволда қолдирди.
Ҳукумат қарори одамларни ваҳимага солиб қўйди: улар банкоматларда нақд пулларни ечишга шошилишди. Натижада ҳукумат вакиллари нақд пул ечишга чеклов жорий қилишига тўғри келди. Ҳиндистон аҳолисига бир кунда 10 минг, бир ҳафтада эса 24 минг рупийдан (350 доллар) кўп бўлмаган пулни нақдлашга рухсат этилди.
Фақат фермерлар ва ёш келин-куёвларгагина бундан мустасно. Тўйга тайёргарлик кўраётган оилаларга биттада 250 минг рупий ечишга ижозат берилган.
Мавзуга оид
20:38 / 31.03.2026
Москвада 7 ёшли қиз 88 минг долларни ташлаб юборди
20:42 / 25.03.2026
500 долларгача нақд валютани банкка паспорт тақдим этмасдан олишга рухсат берилиши мумкин
13:08 / 23.03.2026
Ўзбекистон Ҳиндистон билан бизнес алоқаларни фаоллаштиришга киришди
20:21 / 20.03.2026