Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон раҳбари Молдованинг янги сайланган президентини табриклади
Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Ш. Мирзиёев Молдова Республикасининг янги сайланган президенти Игорь Додонни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Табрик мактубида давлат раҳбари Ўзбекистон ва Молдова ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик давлатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида бундан-буён ҳам ривожланиши ва мустаҳкамланишига ишонч билдирган.
Президент вазифасини бажарувчи, Игорь Додонга мустаҳкам соғлиқ, бардамлик, масъулиятли давлат мансабида улкан муваффақиятлар, Молдова халқига эса тинчлик ва тараққиёт тилади.
Мавзуга оид
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
13:41 / 18.03.2026