Кечки дайжест: 22 ноябрнинг энг муҳим хабарлари
Якунланиб бораётган 22 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Шавкат Мирзиёев: “Шароф Рашидовни кўкларга кўтарган, ўлимидан сўнг уни қоралаган тузум адолатли эдими?”
Шу йилнинг 18 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловолди кампанияси доирасида ЎзЛиДеп партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти сайловчилари билан мулоқот ўтказган эди.
>>> Батафсил.
Рустам Азимов бошқарувидаги вазирликнинг виртуал қабулхонаси ишга тушди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги веб-сайтида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун молия вазирининг виртуал қабулхонаси очилди.
>>> Батафсил.
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидалари ўзгарди
Ўзбекистон Республикасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, олий ўқув юртларига тўлов-шартнома шакли асосида ўқишга кирган талабаларга “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати моддий ёрдам кўрсатиб келар эди.
>>> Батафсил.
Ravon МДҲ давлатлари учун оммавий равишда автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлади
GM Uzbekistan АЖ тасдиқланган режаларга мувофиқ "Ravon" бренди остида сотилувчи автомобиль модель қаторини кенгайтиришни давом эттирмоқда.
>>> Батафсил.
Ўзбекистонда яна 4та эркин иқтисодий зона ташкил этилади
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган янги қарорга кўра, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида, Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ва Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида янги эркин иқтисодий зоналар ташкил қилинади.
>>> Батафсил.
Россияда хорижий ишчиларни камайтириш таклифи билдирилмоқда
Россия бош вазири ўринбосари Ольга Голодец Россиянинг муаммоли ҳудудларида хорижий ишчилар улуши қисқартирилишини қўллаб-қувватламоқда.
>>> Батафсил.
Японияда 7,3 магнитудали зилзила содир бўлди
22 ноябрь тонгида Япониянинг шарқий қисмида 7,3 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.
>>> Батафсил.
WADA раҳбарлари Россияни қайтариш усулларини “яширинча” муҳокама қилишди
Бутунжаҳон допингга қарши кураш агентлиги раҳбари Крейг Риди ва бош директори Оливер Ниггли Россиянинг ташкилотдаги тақдирини муҳокама қилишди.
>>> Батафсил.
Дональд Трамп вазифасига киришганидан сўнг дастлаб нималарга эътибор қаратади?
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп, ўз вазифасига киришганидан сўнг илк юз кунида ва ҳатто биринчи кунидаёқ амалга ошириши мумкин бўлган режаларини маълум қилди.
>>> Батафсил.
Баскетбол тўпи орқали янги жаҳон рекорди ўрнатилди
180 метр баландликдан баскетбол тўпини аниқ нишонга олган австралиялик Дерек Хеннон янги жаҳон рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди.
>>> Батафсил.
Фотохабар: Хитойда 17 кишининг ҳаётига зомин бўлган йирик ЙТҲ содир бўлди
Хитойнинг Шаньси провинциясида 56 автомобиль иштирокида йирик йўл транспорти ҳодисаси содир бўлди.
>>> Батафсил.
Тиббий ноу-хау: Дори дозаларини чиқарадиган капсула
Касал бўлиш ҳеч кимга ёқмайди, бироқ бу ҳодиса юз берса, чора-тадбирлар мажмуи ва ёзилган дориларни қатъий истеъмол қилиш тезроқ тузалишга имкон яратади. Бироқ бизга маълумки, айрим дориларни кўрсатилган вақт давомийлиги бўйича ичиш керак бўлади.
>>> Батафсил.
2016 йил охирига келиб сайёрамиз аҳолисининг ярми интернетга уланган бўлади
2016 йил охирига келиб сайёрамиз аҳолисининг ярми интернетга уланган бўлади, деб хабар бермоқда Халқаро электр алоқа иттифоқига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.
>>> Батафсил.
Эрдўған Суриядаги курдлар устига ҳужум бошланиши ҳақида маълум қилди
Туркия қуролли кучлари қўллаб-қувватлаётган "Сурия озодлик армияси" Ал-Боб шаҳри ИШИД жангариларидан озод қилиниши ортидан Манбиж шаҳрига ҳужум бошлайди.
>>> Батафсил.
Lufthansa авиакомпанияси учувчилар иш ташлаши сабабли 870 рейсни бекор қилди
Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси учувчилар иш ташлаши сабабли 23 ноябрга белгиланган 870 рейсини бекор қилди.
>>> Батафсил.
Мавзуга оид
23:48 / 11.09.2024
11 сентябрнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
21:05 / 06.04.2020
Шифохонага тушган Жонсон, қироличанинг мурожаати, нефть бўйича келиша олмаётган Россия ва Саудия ҳамда куннинг бошқа хабарлари
22:31 / 04.04.2020
Фарғонада шаҳарларга янги ҳокимлар, прописка ҳақда янги қонун лойиҳаси, Туркияда коронавирусга қарши янги чоралар ва куннинг бошқа хабарлари
21:19 / 03.04.2020