Жаҳон | 16:09 / 22.11.2016
6530
1 дақиқада ўқилади

Туркия армияси Сурия шимолида ИШИД объектларига зарбалар берди

Фото: AFP

Сурия шимолида "Фрот қалқони" номи остидаги ҳарбий амалиётларини давом эттираётган Туркия армияси кун давомида ИШИДнинг 93 объекти бўйлаб зарбалар берди. Бу ҳақда Туркия бош штаби маълум қилган.

"ИШИД тасарруфидаги ҳудудда жойлашган 93 нишонга зарба берилди. Зарбалар орқали ташкилотнинг бошқарув пунктлари, қурол-яроғ омборхоналари, мудофаа истеҳкомлари ва транспорт воситалари йўқ қилинди.

Сурия шимолида мухолифат кучлари назорат қилаётган ҳудуд майдони  1800 квадрат километрни ташкил қилмоқда, бу ҳудудда 215та аҳоли пунктлари жойлашган. Жанглар давомида бир ҳарбий яраланди", — дейилган хабарда.

Туркия армияси шу йилнинг 24 августида ИШИДга қарши кураш доирасида Сурия шимолига танкларини олиб кирди ва "Фрот қалқони" амалиётини бошлади. Кейинроқ ҳарбий ҳаракатлар Сурия шимолидаги курдларга қарши ҳам қаратилгани маълум бўлди.

Мавзуга оид