Спорт | 17:42 / 28.11.2016
11007
1 дақиқада ўқилади
Райан Гиггз: «Ечиниш хонасида ойнага қарамоқчи бўлсанг, хона Роналдудан бўшашини кутишинг керак эди»
«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ футболчиси Райан Гиггз ўзининг бир вақтлардаги жамоадоши Криштиану Роналду борасида хотиралари билан ўртоқлашди.
«Одамлар унинг «Манчестер Юнайтед»даги жуда қийин бошланган фаолияти ҳақида унутиб юборишган. Аммо ҳар доим яхши бўлиш учун ишлашдан тўхтамасди. У ақлбовар қилмас даражада атлет ва ўйинчи. Мен билан бирга ўйнаган футболчилар ичида сўзсиз энг яхшиси.
У клубда ҳам ажойиб шерик бўла оларди. Фақат сенга ечиниш хонасида ойнадан фойдаланиш керак бўлган пайтгача.. Олдинлари ойна қаршисида биринчи бўлиб Бекҳэм пайдо бўларди. Кейин эса Криштиану келди ва бу ўринни эгаллади. Шунақа пайтда сизда кўзгудан фойдаланиш зарурати бўлса, Роналдуни кутишингизга тўғри келарди», — дея гапириб ўтди Гиггз.