Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған азонни тақиқлаш барча мусулмонларни ҳақорат қилишини таъкидлади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроилда азонга нисбатан жорий қилинган чекловларга оид музокараларни хавфли деб атади. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди.
Исроил парламенти мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяху ташаббуси билан илгари сурилган қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Унга кўра, Шарқий Қуддус ва Исроилнинг араб жамоаларидаги масжидларда баланд овозда намозга чорлаш тақиқланади.
"Бизга муаммоларни кескинлаштирувчи эмас, уларни тартибга солувчи қарорлар керак. Сўнгги пайтларда қулоққа чалинаётган Исроилдаги азон муҳокамаси жуда хавфли деб ўйлайман. У нафақат фаластинликлар, балки барча мусулмонларни ҳақорат қилади ва ҳеч кимга фойда келтирмайди. Биз исроиллик расмийларга бу лойиҳа ўз тасдиғини топган тақдирда қандай хавфли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги борасидаги хавотирмизни етказдик", - деди Эрдўған Истанбулдаги симпозиумда сўзга чиққанда.
Эрдўған "доимий тинчлик учун ягона йўл" борлиги, у ҳам бўлса, Шарқий Қуддусда ўз пойтахтига эга мустақил Фаластин давлатини барпо қилиш эканлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026